locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон терма жамоаси АҚШ ракетаcи сабаб ҳалок бўлган болалар хотирасига бағишланган нишонлар билан Мексикага етиб келди

Аввалроқ форслар виза олгани ҳақида хабар берилганди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Эрон миллий терма жамоаси Мексикага кўкрагига «168» рақами туширилган нишонлар билан етиб келди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Ушбу рақам 2026 йил 28 февралдаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлган болалар сонини англатади. Ўшанда Американинг ракетаcи Минабдаги мактабга бориб теккан эди. Ҳалок бўлган болаларнинг аксарияти қизлар бўлган.

Кейинчалик бу зарба АҚШнинг ҳарбий хатоси туфайли юз бергани тасдиқланди. Ҳужум оқибатида жами 175 киши ҳаётдан кўз юмган.

Аввалроқ Эрон терма жамоаси ўзининг машғулот базасини АҚШдан Мексикага кўчиргани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022 йилги дунё биринчилиги финалида аргентиналиклар Франция билан тўқнаш келишган. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида эса аргентиналиклар кучлироқ чиққан эдилар (4:2).

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг