Эрон футбол федерацияси президенти: «Биз Америка Қўшма Штатларини бойкот қиламиз, аммо Жаҳон чемпионатини эмас»
2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар давом этади.
ФОТО: Getty Images
Эрон футбол федерацияси президенти Мехди Тож Яқин Шарқдаги можаролар сабабли миллий терма жамоа ЖЧ-2026 мусобақасини бойкот қилмаслигини расман маълум қилди. Аввалроқ федерация раҳбари Эрон терма жамоасининг жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинларини АҚШ ҳудудидан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини билдирган эди.
«Миллий терма жамоамиз Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда ва у ерда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Биз Американи бойкот қиламиз, бирок жаҳон чемпионатини бойкот қилмоқчи эмасмиз», — деди Мехди Тож.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Насрулло Каримов
Журналист