Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишини эълон қилди
Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
ФОТО: Getty images
Эрон ҳукумати расмий вакили Фотима Муҳожероний мамлакат миллий терма жамоаси 2026-йилда АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига боришини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
“Спорт вазирлиги миллий терма жамоамизнинг АҚШда ўтадиган ЖЧ-2026 да иштирок этишга тўлиқ тайёрлигини эълон қилди. Жамоанинг муносиб ва муваффақиятли иштирок этиши учун барча зарур чоралар кўрилмоқда”, деди ҳукумат вакили.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирларида АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасида сиёсий келишмовчиликлар юзага келган эди. Натижажа АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида 3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист