Эрон чемпионати. 7-тур. Истиқлол ўз майдонида Мес билан баҳс юритиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди
Теҳронликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди.
photo: Google
Эрон чемпионатининг 7-туридан ўрин олган Истиқлол ҳамда Мес жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган ушбу учрашувда мезбонлар Асани томонидан киритилган ягона гол эвазига кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Теҳронликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди. 54-дақиқада сариқ карточка олди.
Бу ғалабадан сўнг «Истиқлол» очколари сонини 10 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. «Мес» эса 5 очко билан 15-поғонада бормоқда.
Эрон пролигаси. 7-тур
Истиқлол — Мес 1:0
Гол: Асани 11
Истиқлол — Фараббоси, Гударзи, АШУРМАТОВ, Фаллах, Ҳардани, Мунир, Ахмади (Замани, 77), Раззоқиния, Асани, Саҳархизан, Кушки (Женепо, 77).
Иброҳим Жалолов
Редактор