locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон АҚШ ва Исроилнинг ҳужумлари туфайли мамлакат футбол инфратузилмасига етказилган зарар ҳақида FIFA'га хабар берди

Аввалроқ форслар мундиалда иштирокидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Иран проинформировал ФИФА о нанесённом ущербе футбольной инфраструктуре страны из-за атак США и Израиля
ФОТО: Getty Images

Эрон футбол федерацияси Халқаро футбол федерацияси (FIFA)га ҳарбий можаролар натижасида мамлакатдаги спорт инфратузилмаси, жумладан, футбол объектлари вайрон бўлгани ҳақида маълум қилди.

«Чуқур афсус ва қайғу билан маълум қиламизки, Эрон Ислом Республикасининг муқаддас тупроқларига қилинган ноқонуний ҳарбий ҳужум натижасида Эрон спорт инфратузилмасига, айниқса футбол объектларига жиддий зарар етказилди», — дейилади Эроннинг ISNA агентлиги томонидан келтирилган FIFAга йўлланган мактуб матнида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда мавжуд геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, миллий терма жамоанинг ЖЧ-2026 даги иштирокидан воз кечиш эҳтимоли ҳақида баёнотлар берилган эди. Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Эрон терма жамоасининг ушбу турнирда иштирок этиши мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг