locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрнесто Вальверде мавсум якунида «Атлетик» бош мураббийлигидан кетишини эълон қилди

Испаниялик мутахассис 2022 йилдан буён баскларни бошқариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испаниянинг «Атлетик Бильбао» клуби матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде жорий мавсум якунлангач, ўз лавозимини тарк этиши ҳақида расмий баёнот берди. Тажрибали мутахассис 2022 йилдан буён басклар жамоасини бошқариб келаётган эди.

Вальверденинг клуб расмий сайти орқали мухлисларга йўллаган мурожаатида шундай дейилади:

«Барчага салом. Бугун келаси мавсумда «Атлетик» бош мураббийи сифатида фаолият юритмаслигимни эълон қилмоқчиман. Бу қарорни узоқ вақт давомида ўйладим, клуб раҳбарияти билан муҳокама қилдим ва буни сизлар билан баҳам кўришга қарор қилдим. Шу билан бирга, олдимизда чемпионатнинг 10 та ўта муҳим ўйини турганини таъкидлаш лозим, уларнинг биринчиси шу якшанба куни «Бетис»га қарши бўлиб ўтади. Биз ўз мақсадларимизга эришишимиз керак бўлган ушбу 10 та баҳсда бор кучимизни ишга соламиз ва агар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, шубҳасиз, ғалаба қозонамиз».

Маълумот учун, Вальверде бошчилигидаги «Атлетик» сўнгги йилларда Испания Ла Лигасида барқарор ўйин кўрсатиб, еврокубоклар йўлланмаси учун жиддий кураш олиб бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг