Эрнан Креспо — \"Сан Паулу\" бош мураббийи
У собиқ жамоасида яна иш бошлади.
Фото: Getty Images
Аргентиналик футбол афсонаси Эрнан Креспо Бразилиянинг “Сан-Паулу" клуби устозига айланди.
49 ёшли мутахассис қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилган Луис Субелдиа ўрнини эгаллади.
Қайд этилишича, Эрнан собиқ жамоаси билан 2026 йил 31 декабргача шартнома имзолади.
У 2021 йилда ҳам ушбу клубни бошқарган ва Сан-Паулу штатида финалида “Палмейрас”ни мағлуб этиб, ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Эрнан Креспо бунга қадар “Ал Айн” клубини бошқарган ва Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. 2024 йилнинг ноябрида истеъфога чиқарилганди.