locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрлинг Холанд Жек Грилишни “масхара қилди”

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Эрлинг Холанд Жек Грилишни “масхара қилди”
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоадоши Жек Грилиш Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги маълум бўлгач, уни масхара қилди.

Холанд ижтимоий тармоққа самолётда ёнидаги бўш ўриндиқ билан тушган суратини жойлаштириб, қуйидагича изоҳ ёзди:

“Жек Грилиш, қаердасан?”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Грилиш “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга ҳозирда “Ньюкасл” қизиқиш билдирмоқда ва уни ижарага олмоқчи.

Маълумот учун, “шахарликлар” клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида “Видад”, “Ал-Айн” ва “Ювентус” клублари билан тўқнаш келади. Турнир 14-июндан 13-июлга қадар бўлиб ўтади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг