locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрлинг Холанд XXI асрда Жаҳон чемпионатларида ноёб рекорд ўрнатган илк европалик футболчига айланди

Норвегиялик юлдуз Бразилия дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Норвегия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ЖЧ-2026 нимчорак финали доирасида Бразилияга қарши кечган учрашувда (2:1) дубль қайд этди.

Шу тариқа, Холанд ўзи учун дебют ҳисобланган мундиалдаги дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида гол уришга муваффақ бўлган XXI асрдаги илк европалик футболчига айланди. Охирги марта европалик футболчилардан бундай натижани 1998 йилги Жаҳон чемпионатида италиялик Кристиан Вьери кўрсатган эди. Бу ҳақда Squawka статистик саҳифаси X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Мазкур мундиалда норвегиялик форвард гуруҳ босқичида Ироқ дарвозасига иккита гол урган (4:1) ҳамда Сенегал билан баҳсда (3:2) дубль расмийлаштирган эди. Гуруҳдаги Франция (1:4) билан ўйинда эса Эрлинг майдонга тушмаган. Мусобақанинг 1/16 финал босқичида эса ҳужумчи Кот-д’Ивуар дарвозасини аниқ нишонга олган эди (2:1).

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар 2022 йили Қатарда ўтган мундиал финалида Франция билан куч синашиб (3:3), пенальтилар сериясида (4:2) ғалабани қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг