locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрлинг Холанд ва Родри машғулотларга қайтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эрлинг Холанд ва Родри машғулотларга қайтди
ФОТО: Getty Images
Англия кубоги
27.04.2025, Як.
Ноттингем Форест
0
Манчестер Сити
2

“Манчестер Сити” футболчилари Эрлинг Холанд ва Родри жароҳатидан фориғ бўлиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтишди. Ижтимоий тармоқларда футболчиларнинг жамоа билан майдонда тушган қўшма суратлари пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи ўтган йилнинг сентябр ойидан буён майдонга тушгани йўқ. 24 ёшли норвегиялик форвард эса тўпиғидаги жароҳат сабаб мавсумнинг сўнгги ойини ўтказиб юборди.

Маълумот учун, Родри жорий мавсум атиги 3 та ўйинда майдонга тушиб. Холанд ҳисобида эса 40 та ўйин, 30 та гол ва 4 та голли узатма бор.

“Манчестер Сити” ўзининг навбатдаги ўйинини бугун, 27-апрел куни Англия Кубоги ярим финалида “Ноттингем Форест”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг