Эрлинг Холанд тўпурарлар пойгасида Месси ва Мбаппега етиб олди
Норвегия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2026 йилги Жаҳон чемпионатида киритилган голлар сони бўйича француз форварди Килиан Мбаппе ва аргентиналик афсона Лионель Мессига етиб олди.
Бу натижа норвегиялик юлдузнинг мусобақа 1/8 финали доирасида Бразилия терма жамоасига қарши кечган учрашувда (2:1) дубль қайд этишидан сўнг юзага келди. Айни дамда Эрлинг ҳисобида 4 та ўйинда киритилган 7 та гол мавжуд. Айни вақтда Месси ва Мбаппе ҳам рақиблар дарвозасини шунча марта аниқ нишонга олишган ва ушбу учлик тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.
Эътиборли жиҳати, Холанд ҳисобида Мбаппега қараганда битта кам ўйин бор ва у ўз ҳисобига битта голли узатма ҳам ёздириб қўйган. Лионель Месси ҳам Холанд каби 4 та баҳсда майдонга тушган бўлса-да, унинг ҳисобида ҳозирча самарали узатма мавжуд эмас.
Бразилия тўсиғидан ўтган Норвегия терма жамоаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Улар ярим финал йўлида Англия ёки Мексика терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.