locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоасининг ЖЧ-2026 гуруҳидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди

«Викинглар» биринчи турда Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоасининг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш имкониятларини баҳолади.

«Гуруҳда биринчи бўлиш? Келинг, реалист бўламиз, Франция, эҳтимол, бутун турнирда ғалаба қозониши мумкин... Францияга қарши ўйин жуда қийин кечади, улар Сенегал билан баҳсда ажойиб таассурот қолдиришди. Биз дастлаб Сенегалга қарши учрашувга бор эътиборимизни қаратамиз, ундан ёғини эса вақт кўрсатади», — дейди Холанднинг сўзларини келтирмоқда Actu Foot.

Маълумот учун, Норвегия миллий терма жамоаси «I» гуруҳида Франция, Сенегал ва Ироқ жамоалари билан биргаликда жой олган. Гуруҳнинг дастлабки турида норвегияликлар Ироқ терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Франция термаси Сенегал устидан ишончли ғалабага (3:1) эришган эди.

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати баҳслари жорий йилнинг 11-июнидан 19-июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг