Эрлинг Холанд: «Мураббий, сиз буюкликни одатий ҳолга айлантира олдингиз»
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг истеъфоси фонида мутахассисга алоҳида мурожаат билан чиқди.
«Ўргатишдан ҳеч қачон тўхтамаган мураббий. Ақлдан озгандек эшитилиши мумкин, бироқ сиз буюкликни одатий ҳолга айлантира олдингиз. Хет-триклар, ғалабалар ва совринлардан кейин ҳам доимо янги сабоқ, янги чақириқ ва эришиш керак бўлган янги чўққи бор эди. Бундай ёндашув ушбу клубни бутунлай ўзгартирди ва мени ҳам бошқа даражага олиб чиқди. Энг яхшиси билан бирга ишлаш мен учун шараф эди. Ҳаммаси учун раҳмат, босс», — деб ёзди Холанд ўзининг «X» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 22 май куни «Манчестер Сити» клуби расмий сайти орқали мутахассиснинг 2025/2026 йилги мавсум якунлангач, бош мураббийлик лавозимини тарк этишини эълон қилди. Ваҳоланки, Гвардиоланинг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир йилга — 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.