locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрлинг Холанд Гeрд Мюллернинг 1970-йилдаги тарихий натижасини такрорлади

Норвегиялик юлдуз Бразилия дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Норвегия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзи учун дебют ҳисобланган мундиалдаги дастлабки тўртта учрашувда 7 та гол урган тарихдаги навбатдаги футболчига айланди. Охирги марта 1970-йилги Жаҳон чемпионатида Германиялик афсонавий форвард Гeрд Мюллер дастлабки тўртта ўйинида 8 та гол уришга муваффақ бўлган эди. Бу ҳақда OptaJose таҳлилий саҳифаси X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 нимчорак финалида Норвегия терма жамоаси Бразилияни 2:1 ҳисобига мағлуб этди. Скандинавияликлар сафида Эрлинг Холанд дубль қайд этган бўлса, бразилияликларнинг ягона жавоб голини пеналтидан Неймар киритди.

Мундиалнинг чорак финал босқичида Норвегия терма жамоаси Мексика – Англия жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг 1/16 финалида Бразилия терма жамоаси Япония тўсиғидан ўтган эди (2:1), Норвегия эса Кот-д'Ивуар устидан ғалаба қозонганди (2:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг