Эрлинг Холанд дубли Бразилияни ЖЧдан чиқариб юборди
Бразилия турнир билан хайрлашди
ФОТО: Getty images
2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Норвегия терма жамоаси Бразилияни 2:1 ҳисобига мағлуб этиб, тарихда илк бор мундиал чорак финалига чиқди.
Беллашувнинг 14-дақиқасида бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимараеш пеналтидан фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда, 67-дақиқада Неймар майдонга тушди.
Учрашув тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди. Норвегия ҳужумчиси Эрлинг Холанд 79-дақиқада ҳисобни очди, 90-дақиқада эса ўзининг иккинчи голини уриб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Қўшимча дақиқаларда Неймар пеналтидан гол урган бўлса-да, бу Бразилияни мағлубиятдан қутқара олмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист