locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрлинг Холанд АПЛда кетма-кет тўртинчи ўйинда гол урди

Норвегиялик ҳужумчи голли сериясини давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида бўлиб ўтган «Брентфорд»га қарши учрашувда (3:0) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа, норвегиялик форвард АПЛнинг охирги тўртта ўйинидан бери майдонни голсиз тарк этмаяпти.

Холанд ушбу баҳсгача Лондоннинг «Арсенал» (2:1), «Бернли» (1:0) ва «Эвертон» (3:3) жамоалари дарвозасини ишғол қилган эди. Умумий ҳисобда, «шаҳарликлар» ҳужумчиси жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол уришга муваффақ бўлди.

Айни дамда «Манчестер Сити» 74 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда, «Брентфорд» эса 51 очко билан саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. Мусобақада «Арсенал» (76 очко) пешқадамлик қилмоқда.

Навбатдаги турда «шаҳарликлар» 19 май куни сафарда «Борнмут» билан баҳс олиб боришади, «арилар» эса 17 май куни ўз майдонларида «Кристал Пэлас»ни қабул қилишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг