locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрлинг Холанд 25 ёшгача бўлган дунёдаги энг бадавлат спортчи деб топилди — Forbes

Норвегиялик юлдузнинг йиллик маоши 80 миллион долларни ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эрлинг Холанд 25 ёшгача бўлган дунёдаги энг бадавлат спортчи деб топилди — Forbes
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд нуфузли Forbes нашри талқинига кўра сўнгги 12 ой ичида дунёда энг кўп маош олувчи ёш спортчи деб топилди. 25 ёшгача бўлган атлетлар рейтингда пешқадамлик қилаётган норвегиялик форвард ушбу давр мобайнида жами 80 миллион доллар даромад кўрган. Бу суммага унинг клубдаги маоши, шунингдек, шахсий ҳомийлик ва реклама шартномалари ҳамда оммавий тадбирлардаги иштирок учун тўланган маблағлар киритилган.

Эълон қилинган ушбу рейтингнинг кучли олтилигидан футбол, баскетбол ва теннис оламининг энг ёрқин ёш юлдузлари жой олган. Холанддан кейинги ўринни 69 миллион доллар билан баскетболчи Энтони Эдвардс эгаллаган бўлса, кучли учликни 61,5 миллион доллар даромад билан теннисчи Карлос Алкарас якунлаб берган. Шунингдек, рўйхатдан «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор (60 млн $), баскетболчи Кейд Каннингем (58,6 млн $) ва теннисчи Янник Синнер (54,6 млн $) ҳам ўрин олган.

Ушбу кўрсаткич ёш футболчиларнинг наfaқат майдондаги маҳорати, балки замонавий спорт маркетингидаги улкан нуфузини ҳам яққол намоён этмоқда. Эрлинг Холанд ва Винисиус Жуниор каби юлдузлар янги авлод вакиллари ичида брендлар учун энг жозибадор сиймоларга айланиб улгуришган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг