locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эркаклар ўртасидаги эркин кураш бўйича Осиё чемпионатида иштирокчилари рўйхати

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эркаклар ўртасидаги эркин кураш бўйича Осиё чемпионатида иштирокчилари рўйхати
Расм: podrobno.uz Ғуломжон Абдуллаев

25-30 март кунлари Иордания пойтахти Амманда катталар ўртасида спорт кураши бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 29-30 март кунлари қитъа биринчилигида эркин кураш бўйича беллашувлар бошланади. Мусобақада Мусо Сайдулбаталов бошчилигидаги ўзбекистонлик курашчилар медаллар учун курашади. Жамоа сафига Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Ғуломжон Абдуллаев ҳам киритилган.

Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-61 кг: Беҳрузбек Туронмуродов
-65 кг: Умиджон Жалолов
-70 кг: Бегижон Қўлдошев
-74 кг: Фазлиддин Насриддинов
-79 кг: Асадбек Каримов
-86 кг: Бобур Исломов
-92 кг: Шерзод Пўёнов
-97 кг: Мақсуд Вейсалов
-125 кг: Сардорбек Холматов

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида юнон-рум кураши бўйича олтита медаль мавжуд бўлиб, улардан учтаси олтин, иккитаси кумуш ва биттаси бронзадан иборат.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг