locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эриксен: \"Кейинги мавсумда ҳаммаси яхши бўлиши керак\"

Даниялик хавбек ёзда жамоани тарк этади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эриксен: "Кейинги мавсумда ҳаммаси яхши бўлиши керак"
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен жамоанинг ўтган мавсумдаги натижаларига ўз фикрини билдирди.

“Афсуски, бу мавсумда муваффақиятсиз ўйинлар кўп бўлди. Европа лигаси финалида эса имкониятни бой бердик. Лекин бу футбол.

Кейинги мавсумда ҳаммаси яхши бўлиши керак. Ишончим комилки, шундай бўлади. Четдан кузатиб тураман.

Жамоа футболчилари алоҳида-алоҳида жуда ва жуда яхши ўйинчилар. Улар жадвалда бундай позицияда бўлмаслиги керак. Бу йигитлар вазиятни ўзгартира олишади.

"Манчестер Юнайтед" келаси мавсумда бошқа жамоа бўлади," - дейди Эриксен.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” АПЛда мавсумни 15-ўринда якунлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг