locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эриксен фаолиятини Германияда давом эттиради

У янги клуби билан келишиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эриксен фаолиятини Германияда давом эттиради
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ яримҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини Германияда давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо даниялик футболчи "Вольфсбург" аъзосига айланишини тасдиқлади.

"Келишув амалга ошди, Эриксен тиббий кўрикдан ўтмоқда. Даниялик футболчининг фаолиятида янги саҳифа", - деб ёзади Романо.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида даниялик футболчи "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганди. Эриксен ҳозир 33 ёшда. У фаолиятининг уч йилини "манкунианликлар" сафида ўтказган, аввалроқ “Аякс”, “Тоттенхэм”, “Интер” ва “Брентфорд” клубларида ўйнаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг