locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрик Ламела 33 ёшида фаолиятини якунлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эрик Ламела 33 ёшида фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images

Аргентина терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Эрик Ламела 33 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Футболчининг сўнгги клуби Афинанинг АЕК жамоаси бўлди. У ўтган мавсумда 31 ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Энди Ламела “Севилья” бош мураббийи Матиас Алмейданинг штабидан ўрин олади. Унга Андалусия клуби бегона эмас — 2021 йилдан 2024 йилгача шу жамоада ўйнаб, Европа Лигасини ютган. Вингер фаолияти давомида "Ривер Плейт", "Рома" ва "Тоттенхэм"да ҳам тўп тепган.

Эрик Аргентина миллий жамоасида 25 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. У 2021 йили ФИФА томонидан энг чиройли голга бериладиган Ференц Пушкаш совринини қўлга киритган

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг