Эрик Дайер — \"Монако\" футболчиси
Фото: Getty Images
“Бавария” ҳимоячиси Эрик Дайер мавсум охирида жамоани тарк этади.
Футболчи “Монако” билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Англиялик 31 ёшли ҳимоячи Франция клуби билан 2028 йилнинг ёзигача шартнома тузди.
Эрик Дайер жорий мавсумда Мюнхен клуби билан Германия чемпионлигини қўлга киритди, Бундеслигада 20 ўйинда 2 гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист