locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энцо Мареска “Манчестер Сити”нинг ғалабасига изоҳ берди

“Шаҳарликлар” Жанубий Кореянинг К-лига юлдузларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска Жанубий Кореянинг К-лига юлдузларига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан кейин фикр билдирди.

“Шаҳарликлар” мазкур баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мареска учун натижадан кўра, футболчиларнинг машғулотларда бажарилган ишларини майдонда намоён этгани муҳимроқ бўлган.

“Бу ёқимли туюғу. Аммо энг муҳими — илк кундан бошлаб йўлга қўйишга ҳаракат қилган жиҳатларимизни майдонда кўриш. Футболчилар буни намоён этиш учун катта куч сарфлади”, — деди Мареска.

Мутасадди жамоага қанотларда вазият ярата оладиган кучли футболчилар зарурлигини таъкидлаб, Антуан Семеньо ва Савионинг ҳаракатларини алоҳида қайд этди. Шунингдек, гол урган Дивин Мубаманинг машғулотлардан завқ олаётганини билдирди.

“Манчестер Сити” янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 16-август куни Англия Суперкубоги доирасида “Арсенал”га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг