locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энцо Мареска: «Манчестер Сити»ни бошқариш мен учун улкан имконият»

Мареска 29 июнь куни расман «шаҳарликлар» бош мураббийи этиб тайинланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Энцо Мареска: «Манчестер Сити»ни бошқариш мен учун улкан имконият»
ФОТО: Getty images

Италиялик мутахассис Энцо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Манчестер Сити» — мен жуда яхши биладиган клуб. Бу жамоани бошқариш имкониятига эга бўлиш мен учун улкан имконият.

«Сити» жуда юқори даражада бошқариладиган футбол клуби. Бу ерда барча ишлар инновацион ёндашув, пухта режалаштириш ва аниқ мақсад асосида амалга оширилади», — деди Мареска.

Эслатиб ўтамиз, Мареска 29 июнь куни расман «Манчестер Сити» бош мураббийи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллади. Испаниялик мутахассис клубни 10 йил давомида бошқарган эди.

Мареска бундан аввал, 2022–2023 йилларда «Манчестер Сити»да Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг