Энцо Фернандес «Реал Мадрид»га ўтишни орзу қилмоқда — манба
Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Энцо Фернандес ҳали ҳам фаолиятини давом эттириш учун Мадриднинг «Реал» клубини устувор вариант сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.
Шу билан бирга, Мадрид клуби ҳозирча яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун номзодлар борасида якуний қарорга келмаган. Лондонликлар эса футболчининг ушбу ёздаги эҳтимолий трансфери устидан тўлиқ назоратни ўз қўлларида сақлаб туришяпти.
Аввалроқ, томонлар ўртасидаги келишув амалга ошиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Шунингдек, манбаларнинг таъкидлашича, Энцо «Челси» бош мураббийи Лиам Розеньор ғояларига асосий мухолиф бўлиб турибди, бу эса унинг клубдаги келажагига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўтган ёздан буён «Челси» раҳбарияти аргентиналик хавбекни узоқ муддатли лойиҳанинг муҳим қисми деб ҳисоблаб, шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бироқ ҳозирча томонлар келишувга эриша олишмади.
Фернандеснинг амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати тахминан 90 миллион еврони ташкил этади.