locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энтони Тейлор Туркияда янги лавозимга тайинланди

Эндиликда тажрибали англиялик мутахассис ўз билими ва тажрибасини Туркия футболидаги ҳакамлик тизимини такомиллаштиришга йўналтиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англиялик таниқли ҳакам Энтони Тейлор футболчилик эмас, ҳакамлик фаолиятидан кейинги янги ишини бошлади. 47 ёшли мутахассис Туркия Суперлигасида ҳакамлик масалалари бўйича директор лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Туркия Футбол федерацияси ҳузуридаги Марказий ҳакамлар кенгаши расман маълум қилди. Янги лавозимда Тейлор ҳакамлар тизимини ривожлантириш, стратегик режаларни ишлаб чиқиш ҳамда янги авлод ҳакамларини тайёрлаш билан шуғулланади.

Энтони Тейлор Англия Премьер-лигаси учрашувларини 16 йил давомида бошқарган. Аввалроқ у 47 ёшида ҳакамлик фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг