locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энтони Тейлор: «Шахсан мени бу ҳолат хафа қилади»

Собиқ инглиз ҳаками Энтони Тейлорнинг ҳисоблашича, собиқ футболчилар ва ҳакамлар томонидан ҳакамларнинг бир томонлама танқид қилиниши уларнинг атрофида қўрқув маданиятини шакллантиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Энтони Тейлор: «Шахсан мени бу ҳолат хафа қилади»
photo: gettyimages

Собиқ инглиз ҳаками Энтони Тейлорнинг ҳисоблашича, собиқ футболчилар ва ҳакамлар томонидан ҳакамларнинг бир томонлама танқид қилиниши уларнинг атрофида қўрқув маданиятини шакллантиради.

Тейлорнинг сўзларига кўра, ҳакамлар қарорларини таҳлил қилиш фақат ҳакамнинг ҳақ ёки ноҳақ эканлигини аниқлаш билан чекланиб қолмасдан, кўплаб вазиятларнинг субъективлигини ҳам ҳисобга олиши керак.

«Шахсан мени бу ҳолат хафа қилади, чунки кўпинча бундай таҳлилда ҳеч қандай мувозанат бўлмайди.

Ўйинларни гўёки объектив таҳлил қилиш ҳақида гапирганимизда, студиядаги собиқ футболчими ёки собиқ ҳакамми, бу жараён мувозанатли ва адолатли бўлиши керак.

Агар бу фақат бир томонлама танқид бўлса, у қўрқув, ҳурматсизлик ва уят маданиятини яратади.

Одамлар оддий жавоб олишни хоҳлашади: қарор тўғрими ёки нотўғрими? Аммо футбол реаллиги шундаки, тўғри ва нотўғри орасида кўплаб субъектив ва фикрга асосланган жиҳатлар бор. Ҳозирги кунда бу кўпинча инобатга олинмайди.

Мен ҳеч қачон вазифам кимнидир танқид қилиш бўлган вазиятда қолиб кетишни истамасдим. Мен инсон нима учун у ёки бу қарорни қабул қилганини етарлича яхши тушунаман, деб ўйлашни хоҳлардим.

Албатта, қарор хато бўлиши ҳам мумкин. Аммо деярли ҳеч ким унинг қабул қилинишига сабаб бўлган омилларни тушунишга ҳаракат қилмайди», – деди Тейлор.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг