Энтони Тейлор: «Ҳар қандай ҳакам босим ёки кучли эътибор уни ташвишга солмаслигини айтса, ёлғон гапирган бўлади»
Собиқ инглиз ҳаками Энтони Тейлор доимий босим ва кучли эътибор унинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига қандай таъсир қилганини айтиб ўтди.
47 ёшли ҳакам ЖЧ-2026 дан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилган эди.
«Ҳар қандай ҳакам босим ёки кучли эътибор уни ташвишга солмаслигини айтса, ёлғон гапирган бўлади. Бу табиий инсоний реакция.
Хато қилиш қўрқуви, атрофдагиларнинг фикри, мухлислар, мураббийлар, ота-оналар, ОАВ, ҳамкасблар — буларнинг барчаси ўзингга бўлган шубҳа ва ишончсизликни келтириб чиқаради. Кейин эса вазият назоратдан чиқиб кетиши мумкин ва сен майдонда қилаётган ишингда ишончни йўқотасан.
Бундай муҳитда узоқ вақт қолгандан сўнг энергия даражаси пасаядиган даврлар ҳаммада бўлади. Бу эса мотивация ва ўзингга бўлган ишончга таъсир қила бошлайди.
Мен бу ҳолатни қандай енгиб ўтишни яхши тушунадим. Фаолиятимни якунлаш қарорим танам ва онгим табиий равишда бу босқичнинг охирига етиб келгани ҳамда олдинга интилишга тайёр эканлиги билан боғлиқ.
Оилавий ҳаёт иккинчи даражали бўлиб қолади, шунинг учун бу ҳам кетиш ҳақидаги қароримнинг муҳим қисми эди.
Булларнинг барчаси энг юқори даражадаги ҳакамларга қаратиладиган кучли эътибор ва қўйиладиган талаблар билан уйғунлашиб кетган эди. Бу сен уларни уддалай олмайсан дегани эмас, аммо шундай пайт келадики, тана ва онг бундай босимдан дам олиши кераклигини ҳис қиласан», – деди Тейлор.