locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энтони Гордон ёзда «Ньюкасл»ни тарк этишни ўйламоқда

25 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ньюкасл» клуби яримҳимоячиси Энтони Гордон жамоасини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Гордон ҳозирча «Ньюкасл» раҳбариятига кетиш истаги борлиги ҳақида расман маълум қилмаган, бироқ клуб кулисларида футболчи шу ёзда трансфер қилинишига эришмоқчи эканлиги ҳақидаги ишонч ҳукм сурмоқда.

Клуб раҳбарияти эса футболчига ҳам Англия, ҳам Европанинг бошқа етакчи жамоалари томонидан қизиқиш борлигидан хабардор. Улар орасида Германиянинг «Бавария», шунингдек, Англиянинг «Арсенал» ва «Ливерпул» клублари номлари тилга олинмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 25 ёшли Энтони Гордон 26 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар Лигасидаги 12 та ўйинда киритилган 10 та гол ва 2 та самарали узатма ҳам мавжуд. Гордоннинг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг