Энтони Гордон «Барселона» тарихи учун энг қиммат трансферлар топ-7лигига кирди
Томонлар ўртасида 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty Images
Ҳужумчи Энтони Гордоннинг «Ньюкасл»дан «Барселона»га ўтиши Каталония клуби тарихи учун еттинчи энг қиммат харидга айланди. Бу кўк-анор ранглилар учун 2019 йилдаги Антуан Гризманн трансферида кейинги энг катта молиявий келишув сифатида қайд этилди. ОАВ хабарларига кўра, жамоа инглиз футболчиси учун бонуслар билан бирга 80 миллион евро тўлайди.
Шу тариқа, Гордон клуб тарихидаги энг қиммат трансферлар рўйхатида кучли еттиликни тўлдирди.
«Барселона» тарихидаги энг қиммат 7 та трансфер:
- Усман Дембеле — € 148 млн («Боруссия» Дортмунддан)
- Филиппе Коутиньо — € 135 млн («Ливерпуль»дан)
- Антуан Гризманн — € 120 млн («Атлетико» Мадриддан)
- Неймар — € 88 млн («Сантос»дан)
- Френки де Йонг — € 86 млн («Аякс»дан)
- Луис Суарес — € 81,7 млн («Ливерпуль»дан)
- Энтони Гордон — € 80 млн («Ньюкасл»дан)
Ўтган мавсумда Гордон «Ньюкасл» сафида барча мусобақалар доирасида 46 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та ассист муаллифи бўлди. Transfermarkt портали айни пайтда вингернинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист