locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энсо Мареска «Ман Сити» янги трансферлар бўйича танлаш ҳуқуқига эга бўлади

Аввалроқ томонлар ўзаро келишувга эришганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийлигига тайинланиши кутилмоқдаган италиялик мутахассис Энсо Мареска келаётган ёзги трансфер ойнасида «шаҳарликлар»нинг янги харидлари бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, клуб биринчи навбатда ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ярим ҳимоячи қидирмоқда.

«Манчестер Сити»нинг асосий мақсадлари қаторида «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон ҳамда «Челси» аъзоси Энсо Фернандес жой олган. Шунингдек, «шаҳарликлар» «Ньюкасл» ўнг қанот ҳимоячиси Валентино Ливраментога ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мареска 2022/2023 йилги мавсумда Хосеп Гвардиолага ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Италиялик мутахассиснинг охирги иш жойи «Челси» клуби бўлиб, у Лондон жамоасини 2024 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг январигача бошқарган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг