locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энсо Фернандеснинг трансфер нархи маълум бўлди

Футболчи «Реал»га ўтишни истамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби жамоа яримҳимоячиси Энсо Фернандеснинг трансфер қийматини 120 млн фунт стерлинг (139,2 млн евро) этиб белгилади. Бу ҳақда таниқли журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Инсайдер берган маълумотларга кўра, Лондон клуби раҳбарияти аргентиналик футболчини таркибда сақлаб қолишга умид қилмоқда. Ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай расмий музокаралар олиб борилмаяпти, бироқ яримҳимоячининг ўзи фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириш истагини билдирган.

Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Энсо Фернандес «Челси» сафида барча турнирлар доирасида 54 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва 7 та голли узатмани расмийлаштириб қўйди. Аргентиналик футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Фернандеснинг айни дамдаги трансфер баҳоси 90 млн еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг