locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энсо Фернандес “Манчестер Сити”га ўтишга розилик берди

Англия клуби аргентиналик футболчини трансфер қилиш учун янги расмий таклиф тайёрламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес “Манчестер Сити”га ўтишга розилик берди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилган. Англия клуби аргентиналик футболчини трансфер қилиш учун янги расмий таклиф тайёрламоқда.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” Фернандеснинг трансферига жиддий киришган. “Челси” эса 25 ёшли футболчини сотишдан 140 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.

Фернандеснинг ўзи “Манчестер Сити”га ўтишга тайёр. Бироқ трансфернинг амалга ошиши клублар ўртасидаги музокараларга ва Лондон жамоасининг молиявий талабларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Аввалроқ “Сити” футболчи учун 120 миллион евролик таклиф юборгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Фернандес ўтган мавсумда “Челси” сафида барча мусобақаларда 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг