Энрикенинг «ПСЖ»даги келажаги бўйича тафсилотлар маълум бўлди
Томонлар ўртасида музокаралар бошланиш арафасида.
ФОТО: Getty images
Франциянинг “ПСЖ” жамоаси бош мураббийси Луис Энрикенинг клубдаги келажаги бўйича тафсилотлар маълум бўлди.
Football Espana нашри ёзишича, Париж клуби испаниялик бош мураббийга 2030 йил ёзигача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилди.
Энрикенинг амалдаги шартномаси 2027 йилда якунланишига қарамай, унинг Париж клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ҳозирча асос йўқ.
Чунки клуб спорт директори Луис Кампоснинг амалдаги шартномаси ҳам айнан шу йилда якунланади.
Луис Энрике Париж клуби билан шартномасини янгилашни режалаштирмаётгани ва мураббий шартномаси якунлангач, жамоани тарк этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист