Энрике «ПСЖ» бош мураббийи сифатида 100-ғалабасини қайд этди
Энрике 2023 йил ёзидан бери «ПСЖ»ни бошқариб келмоқда.
ФОТО: Getty images
Франция чемпионати 18-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Лил»ни 3:0 ҳисобига мағлуб этди.
Мазкур ғалаба испаниялик мутахассис Луис Энрике учун «ПСЖ» бош мураббийи сифатидаги 100-ғалабаси бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике 2023 йил ёзидан бери «ПСЖ»ни бошқариб келмоқда. Шу вақт ичида парижликлар икки марта Франция чемпионати, икки бор мамлакат кубоги ва уч марта Суперкубокни қўлга киритди. Шунингдек, клуб Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда Қитъалар аро кубокда ҳам ғалаба қозонган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист