Енгил атлетика. Элвира Шиннибекова \"Йил аёли\" соврини билан тақдирланди
PHOTO: Telegram
27-май куни Корея Республикасининг Гуми шаҳрида бошланадиган Осиё енгил атлетика чемпионати арафасида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда Ўзбекистонда енгил атлетика ривожига қўшган самарали ҳиссаси, юксак профессионаллиги ва фидокорона меҳнати учун Ўзбекистон Енгил Атлетика Федерациясининг ҳудудлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Элвира Шиннибекова “Йил аёли” номинацияси бўйича тақдирланди.
Мукофотни Элвира Шиннибековага Осиё Енгил атлетика ассоциацияси президенти Дахлан Ал-Хамада топширди.
Иброҳим Жалолов
Редактор