locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик: Модрич 40 ёшда бўлса-да, жуда кучли эди

Эндрик «қаймоқранглилар» таркибида унда энг катта таассурот қолдирган футболчи ҳақида тўхталиб ўтди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эндрик: Модрич 40 ёшда бўлса-да, жуда кучли эди
photo: Google

Эндрик «қаймоқранглилар» таркибида унда энг катта таассурот қолдирган футболчи ҳақида тўхталиб ўтди:

«Бу 100 фоиз Лука Модрич. Биринчи йили у менга кўп нарсани ўргатди. Нафақат машғулотларда, балки ўйинларда ҳам — бу ҳақиқий футбол маҳорати дарси эди. У 40 ёшда бўлса-да, жуда кучли эди. Лука ҳар куни машқ қиларди. Ҳатто майдонга тушмаган кунлари ҳам клубга келиб, ўзи учун қўшимча машқларни бажарарди.

Унинг ўйин услуби ақл бовар қилмас даражада. У менга доим маслаҳатлар берарди, майдонда нима қилишим кераклигини айтган. Бу менга жуда катта ёрдам берди. У футболда мен учратган энг ажойиб инсонлардан бири», — деди 19 ёшли Эндрик.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг