locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик “Милан”га ўтиши мумкин

“Россонерилар” 20 ёшли бразилиялик футболчини қишки трансфер ойнасида ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Эндрик фаолиятини Италиянинг “Милан” клубида давом эттириши мумкин. “Россонерилар” 20 ёшли бразилиялик футболчини қишки трансфер ойнасида ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Милан” Эндрикни ёзда ҳам ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ “Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо трансферга рухсат бермаган. Энди италияликлар январь ойида яна музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. Футболчига “Рома” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

“Милан”нинг асосий устунликларидан бири Эндрик вакиллари билан яхши муносабатларга эга экани ҳисобланади. Шу билан бирга, “Реал Мадрид” бразилиялик футболчини сотишни эмас, қисқа муддатга ижарага беришни маъқул кўрмоқда. Жорий мавсумда Эндрик Мадрид клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ.

Маълумот учун, Эндрик жорий мавсум Ла Лигада атиги 4 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Лион”да ижарада ўтказган бразилиялик футболчи эса 21 та учрашувда 8 та гол ва 8 та голли узатма қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг