Эндрик «Милан»га ижарага ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик мавсумнинг қолган қисмини «Милан»да ижара асосида ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ бу трансфер амалга ошиши учун Испания клуби раҳбариятининг розилиги талаб этилади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манбага кўра, 20 ёшли бразилиялик футболчи мунтазам равишда майдонга тушиш мақсадида Италия клубига ўтишни истамоқда. Эндрикнинг «Милан»га эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар август ойида ҳам ўтказилган, аммо ўшанда келишув амалга ошмаган. Трансферга «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью тўсқинлик қилган.
Эндрик 2024 йил июль ойидан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Реал» билан шартномаси 2030 йил июнь ойига қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи Франциянинг «Лион» клубида ижара асосида тўп тепган. У чемпионатда 19 та учрашувда 8 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган.