locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик қишда “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин

20 ёшли бразилиялик футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлмаса, январь ойида бошқа клубга ижара асосида кетиш вариантини кўриб чиқади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Эндрик қишда жамоани тарк этиши мумкин. 20 ёшли бразилиялик футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлмаса, январь ойида бошқа клубга ижара асосида кетиш вариантини кўриб чиқади. Бу ҳақда Diario AS хабар бермоқда.

Манбага кўра, ёзги трансфер ойнасида Эндрик “Рома”га ижара асосида ўтишга жуда яқин бўлган. Бироқ “Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчи билан суҳбатлашиб, уни жамоада қолишга кўндирган. Шунга қарамай, ҳужумчининг Мадриддаги ўйин вақти ҳозирча жуда чекланган.

“Рома” Эндрикка бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда ва январь ойида яна музокараларга қайтиши мумкин. Агар унинг “Реал”даги вазияти ўзгармаса, бразилиялик футболчининг қишки трансфер ойнасида ижара асосида кетиши эҳтимоли бор.

Маълумот учун, Эндрикнинг “Реал Мадрид” билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. У жорий Ла Лига мавсумида ҳозирча атиги бир учрашувда майдонга тушган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг