Эндрик Франция чемпионатига йўл олиши мумкин
Футболчининг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
“Реал” клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган бразилиялик ҳужумчи Эндрик Франция чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Le10Sport хабар берди.
Манбага кўра, “Марсель” клуби 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Францияликлар Эндрикни мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирмоқда. Ушбу битим қишки трансфер ойнасида расмийлаштирилиши мумкин.
Футболчининг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Эндрикнинг “қироллик клуби” билан тузган шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист