locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энди расман: Юки Тсунода Red Bull машинасини бошқаради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Энди расман: Юки Тсунода Red Bull машинасини бошқаради
Расм: f1-world.ru Юки Тсунода

27 март куни "Red Bull" расмий саҳифасида япониялик пойгачи Юки Тсунода янги зеландиялик ҳайдовчи Лиам Лоусоннинг ўрнини эгаллаши ҳақида хабар эълон қилинди.
"Red Bull" ОАВ вакилларининг маълум қилишича, мавсумни қийинчилик билан бошлаган Австрия жамоаси раҳбарлари ўз ҳайдовчилари ўртасида алмаштирув ўтказишга қарор қилишган. Энди Лиам Лоусон "Racing Bulls" жамоасига қайтади, япониялик эса ўзи учун уй Гран-приси бўлган Япония босқичидан бошлаб
"Red Bull"нинг асосий жамоасида иштирок этади.

Япония Гран-приси тўртинчидан олтинчи апрелгача давом этади.
Дастлабки икки пойгада янги зеландиялик бирорта ҳам очко тўплай олмади ва малака босқичида P15 дан юқорига кўтарила олмади. Япониялик эса ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг