locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энди чипталарни фирибгарлар сохталаштира олмайди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-июнь куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади. ЎФА ушбу ўйин олдидан чипталар масаласида баёнот берди:

"iTicket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионида офлайн савдо тартибини жорий этади. Мазкур чипталар махсус кодланган. Аввалги учрашувларда фирибгарлар электрон чипталарни сохталаштириб, кўплаб мухлисларнинг стадионга киролмаслигига сабабчи бўлишганди.

Чипталар савдоси бошланиш санаси юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади",- деб ёзилади хабарда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Қатар учрашуви 10-июнь куни соат 18:45да “Бунёдкор” стадионида бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг