locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмре Жан оғир жароҳат олиб, узоқ сафдан чиқди

«Боруссия Д» сардорининг чап тиззасидаги олдинги хочсимон бўйламлари узилиб кетди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби жамоа сардори Эмре Жаннинг жиддий жароҳат олганини расман маълум қилди. Мюнхеннинг «Бавария»сига қарши кечган (2:3) Бундеслига доирасидаги баҳсида футболчининг чап тиззасидаги олдинги хочсимон бўйламлари узилгани аниқланди.

Дастлабки тахминларга кўра, тажрибали яримҳимоячи узоқ муддатга сафдан чиқди. Мазкур ҳолат юзасидан клуб спорт директори Себастьян Кель ўз фикрларини билдирди:

«Эмренинг жароҳати нафақат унинг ўзи учун, балки бутун клуб учун ўта кўнгилсиз ҳодисадир. У бизнинг сардоримиз, ҳар доим жамоа манфаати учун борини беради ва клубнинг муҳим бўлаги ҳисобланади. Яқин ойлар давомида Эмре тўлиқ соғайиб кетиши учун клуб томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланади», — деди Кель.

Маълумот ўрнида, Эмре Жан жорий мавсумда дортмундликлар сафида барча турнирлар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг