locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмилиано Мартинес “Тоттенхэм”га ўтиши мумкин

“Астон Вилла” ҳам Мартинесни қўйиб юборишга тайёр экани айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Астон Вилла” ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин. Football Insider маълумотига кўра, Лондон клуби 33 ёшли дарвозабон трансферига жиддий эътибор қаратмоқда.

“Тоттенхэм”нинг Мартинесга қизиқиши Гульелмо Викарионинг “Ювентус”га сотилиши бўйича келишувдан сўнг янада кучайди. Лондонликлар аргентиналик посбонни унинг ўрнига асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

“Астон Вилла” ҳам Мартинесни қўйиб юборишга тайёр экани айтилмоқда. Бу қарор клубнинг аввалроқ Зион Сузукини ўз сафларига қўшиб, уни асосий дарвозабон сифатида кўраётгани билан боғлиқ. Ҳозирча трансфер бўйича якуний келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Мартинес ўтган мавсум барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Унинг “Астон Вилла” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг