locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмилиано Мартинес «Челси»га ўтди

Мартинеснинг айни пайтдаги бозор қиймати 12 млн еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эмилиано Мартинес «Челси»га ўтди
ФОТО: Getty images

«Челси» клуби расмий сайти орқали дарвозабон Эмилиано Мартинес трансферини эълон қилди. Аргентиналик голкипер «Астон Вилла»дан Лондон клубига кўчиб ўтди ва янги жамоаси билан уч йиллик шартнома имзолади.

33 ёшли дарвозабон 2020 йил сентябридан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Мартинес бирмингемликлар сафида барча мусобақалар доирасида 256 та учрашув ўтказиб, шуларнинг 80 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

ОАВ хабарларига кўра, «Челси» аргентиналик посбоннинг трансфери учун 8,7 млн евро тўлайди.

Мартинес 2022 йилда Аргентина терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, 2025/26 йилги мавсумда «Астон Вилла» таркибида Европа Лигасида ғолиб чиқди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Мартинеснинг айни пайтдаги бозор қиймати 12 млн еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг