locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмил Хески: «Салоҳ жамоа етакчиларидан бири сифатида ўзини кўрсатиши керак»

«Ливерпул» собиқ ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни танқид қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эмил Хески: «Салоҳ жамоа етакчиларидан бири сифатида ўзини кўрсатиши керак»
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси ва Англия миллий жамоаси аъзоси Эмил Хески клуб форварди Муҳаммад Салоҳ ҳақида кескин фикр билдириб, айни пайтда жамоа сардори Виржил ван Дейкни ҳам алоҳида эътироф этди.

«Шуни айтишим керакки, “Ливерпул” қатор мағлубиятлардан кейин журналистлар олдига доим Виржил ван Дейк чиқади. Мен аввал ҳам айтганман — бу сардорнинг вазифаси, лекин бошқа футболчилар ҳам клуб номидан чиқиб гапиришлари керак. Бир йил аввал Мо Салоҳ ўз ҳолати ҳақида, клуб унга шартнома таклиф қилмаётгани ҳақида бемалол гапирган.

Ҳозир эса Салоҳни фақат энг яхши ўйинчи деб топилганда ёки янги шартнома ҳақида сўз кетганда эшитаман. У жамоа етакчиларидан бири, клуб афсоналаридан бири сифатида ўзини кўрсатиши керак. Ҳаммасини сардор зиммасига ташлаб қўйишга бўлмайди», — дея Хески сўзларини келтиради Sky Sports.

Англия чемпионатида 14 та ўйин ортда қолар экан, «Ливерпул» 22 очко жамғарган ва турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Мусобақага 33 очко тўплаган «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг