Эмерсон – «Фламенго» футболчиси
Фото: Getty Images
Бразилиянинг «Фламенго» жамоаси «Милан»дан ҳимоячи Эмерсонни сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, миланликлар ушбу трансфердан 9 миллион евро ишлаб олади. 26 ёшли футболчи Бразилия клуби билан 2028 йил ёзигача амал қиладиган шартномага имзо чеккан.
Эмерсон янги жамоасида 22-рақам остида ҳаракат қилади. У «Милан»даги бир йиллик мавсумидан сўнг Европани тарк этмоқда. Қайд этиш лозим, унга «Фламенго»дан ташқари Туркиянинг «Бешиктош» жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирганди.
Баҳром Бобонов
Редактор