Эмери «Ливерпул»дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
"Астон Вилла" сафарда "Ливерпул"га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
ФОТО: Getty images
"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери жамоасининг "Ливерпуль"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Биз курашдик, баъзида устунлик қилдик. Айтиш мумкинки, бизда етарлича вазиятлар бўлди, жумладан, зарбалар ҳам. "Энфилд"да сўнгги ярим соат давомида бўлгани каби ҳукмрон футболни кўрсатиш қийин. Биринчи бўлим охиридаги гол "Ливерпуль" учун жуда муҳим эди. Афсуски, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Кўникиш ва ижобий кайфиятни сақлаб қолган ҳолда давом этиш керак," — деди Эмери BBC билан суҳбатда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист