locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмери: «Европа Лигаси «Астон Вилла» учун муҳим турнир»

"Астон Вилла" 15 очко жамғариб, жадвалда учинчи ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Эмери: «Европа Лигаси «Астон Вилла» учун муҳим турнир»
ФОТО: Getty images

Европа лигаси умумий босқич 6-турида "Астон Вилла" жамоаси Швейцариянинг "Базель" клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан сўнг инглиз жамоаси устози Унаи Эмери ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жуда яхши кайфиятдамиз. “Астон Вилла” муваффақиятли тарзда ҳаракат қилмоқда. Ўйинда 90 дақиқа барқарор ҳаракат қилмадик. Аммо барибир якунда ғалаба қозондик. Қисқаси, жамоа яхши ўйин намойиш этди. Такрор айтаман, Европа лигаси “Астон Вилла” учун муҳим турнир ҳисобланади”, - дея Эмерининг сўзларидан келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Ортда қолган олти турдан сўнг "Астон Вилла" 15 очко жамғариб, жадвалда учинчи ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг